СААКАДЗЕ

СААКАДЗЕ Георгий (тахм. 1580, Пели қишлоғи — 1629.3.10) — грузин сиёсат арбоби, саркарда. 1608 й. Тбилиси маурависи (ҳокими). Грузияни бирлаштириш мақсадида кураш олиб борган, лекин сарой фитнаси натижасида Эронга кетишга мажбур бўлган. 1620 й. Эрон шоқи Аббос I ёрдамида Картли подшолигининг амалдаги ҳукмдорига айланган. 1623 й. Картли ва Кахетида Саакадзе раҳбарлигида Эронга қарши йирик кўзғолон кўтарилган. Қўзғолончилар 30 минглик Эрон кўшинини тормор келтиришган. Лекин 1625 й. жангда мағлуб булишган. Саакадзе босқинчиларга қарши курашни давом эттирган. 1628 й. С. қўшинлари тормор келтирилгач, Туркияга қочган; ўша ерда ўлдирилган.

Prev Article

РЎЙИ ИРОҚ

Next Article

СААР