СААР

СААРГермания ери. Мамлакатнинг ғарбий қисмида, Саар ва Мозель дарёлари ҳавзасида. Франция ва Люксембург билан чегарадош. Майд. 2570 км2. Аҳолиси 1,06 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Саарбрюккен ш. С. — мамлакатнинг саноати ривожланган ерларидан. Иқтисодий фаол аҳолининг ярмидан ортиғи саноатда банд. Етакчи саноат тармоғи — оғир саноат (хусусан, тошкўмир, к,. Caap-Лотарингия кумир ҳавзаси) ва металлургия. Шунингдек, умумий машинасозлик, электротехника, пўлат ва никель конструкциялар и. ч., тўқимачилик ва тикувчилик саноати корхоналари ҳам мавжуд. Қора металлургия саноатининг асосий марказлари: Фельклинген, Нёйнкирхен, Саарбрюккен ш. лари. Кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатлари ҳам ривожланган. Автомобиль, вагонсозлик, ойнасозлик, шиша, керамика корхоналари бор. Истеъмол моллари ишлаб чиқарилади. Қ. х. да донли, сабзавот ва ем-хашак экинлари экилади. Токзорлар барпо қилинган. Чорвачиликда крамол, чўчқа боқилади.

Ўтган асрларда Саар ҳудудида фафлик бўлган. 1815 й. дан Саар Пруссия (1871 й. дан Германия империяси) таркибида. 1919 й. да Миллатлар Лигаси комиссияси бошқаруви остига ўтган. 1935 й. дан яна Германияга қўшилган. 2-жаҳон урушидан кейин С. Франциянинг Германиядаги оккупация зонаси эди. 1956 й. даги Франция ва Германия ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, 1957 й. 1 янв. дан яна Германия таркибида.