САБАБИ ТАЪЛИФ

САБАБИ ТАЪЛИФ (араб. — ёзилиш сабаби) — бадиий ижодда услуб шаклларидан бири. Форс ва туркий халқлар адабиёти тарихида эпик шеърий асарларнинг боши ёки охирида кичик боб тарзида берилган анъанавий кием. Унда асарнинг ёзилиш сабаблари баён қилинган. Ст. баъзан «Китоб назм қилмоққа сабаб баён агор» (Қутб), «Китоб назмининг сабаби» (Дурбек, Муҳаммад Солиҳ), «Мусаннифнинг васф улҳоли» (Сайд Ахмад) ва б. тарзида ҳам номланган.

Prev Article

СААР

Next Article

САБАНТУЙ