САБАНЧА

САБАНЧА, дала мушуги (Felis fi byca) — йиртқичлар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уй мушукларининг наел боши бўлса керак. Африка, Ўрта денгизнинг баъзи ороллари, Шим.

Ғарбий Хитой, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Закавказьеда тарқалган. Гавдаси 63—70 см, думи 23—33 см. Жуни кулрангсариқ, қора доғли, думида бир нечта қора ҳалқасимон чизиқдар бор. Кўпайишида тулки, бўрсиқ, жайра ва б. ҳайвонларнинг инидан фойдаланади. Апр. —майда 3—5 та бола туғади. Саванна, сахро ва чўлларда, тоғ этакларида, тўқайларда яшайди. Ондатра, юмронқозиқ, қушлар, камданкам қуён ва б. ҳайвонлар билан озикланади. Мўйнасининг сифати паст, кам ишлатилади.

Loading...