САБР

САБР — ғам-кулфат, азоб-мусибатларга чидаш, тоқат қилиш; ўз ихтиёри б-н нафсни тийиш; қаноатли бўлиш. Исломда тўғри йўддан адашмасдан бориш учун киши ўз майлларини сўндириши лозимлиги таъкидланади. Сабр ли бўлиш мусулмонларнинг асосий фазилатларидан бири ҳисобланади. Қуръоннинг бир неча оятларида мусулмонларнинг Сабр ли бўлишига даъват бор. Ҳадисларда инсон учун Сабрдан яхшироқ ва улуғроқ неъмат ато этилмагани баён қилинган. Киши оғир пайтда бардош б-н, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан Сабр қилиши керак. Тасаввуфда Сабр турлича талқин этилади.