САБРОН

САБРОН, Саврон — Туркистон ш. нинг шим. да мавжуд бўлган қад. шаҳар ва вилоят. Махмуд Кошғарийнинг ёзишича, Саброн йирик турк қабиласи — ўғузлар қўлида бўлган. Саброн 10-а. да кучли чегара қалъа ҳисобланган. Мақдисийнинг ёзишича, у 7 қатор девор билан ўралган. 11-а. дан шаҳар бир неча аср ўз аҳамиятини йўқотган, чунки Чингизхон юришлари ҳақидаги асарларда Саброн умуман тилга олинмайди. Ёқут Ҳамавий (13-а.) ҳам унинг ажамлар (араб бўлмаган халқлар), яъни туркий халқлар шаҳри бўлганлигини таъкидлайди. Саброн ўтузлар ҳудуди билан қўшни туркий қабилакимаклар (қипчоқларнинг бир тоифаси) ери чегарасида жойлашган бўлиб, баланд деворлар билан иҳота қилинган. 1065 й. С салжуқий султонлардан бўлган Алп Арслон томонидан забт этилган. 13-а. да Жўжи улусининг шарқий кисми — Оқ Ўрдага тобе бўлган. Амир Темурнинг Олтин Ўрдага килган юришлари даврида қаттиқ шикастланган.

Шайбонийлар даврида муҳим стратегик қалъа ҳисобланган. 16-а. га келиб баланд девор ва чуқур хандаклар билан ўралган мустаҳкам қалъа сифатида қайд этилган. Машҳур авлиё Мир Араб Сабронлик бўлган. 200 та ҳинд қуллари кавлаган, дунёда тенги йўқ 2 та кориз қурдирган. Сдан 1 фарсах нарида бўлган коризнинг бошланиши устига қалъа қурилган. Сув, ҳўкиз билан айлантирилган чиғир орқали юқорига олиб чиқилган. 1582 й. Абдуллахон II шаҳарни эгаллаган, канал қазиш, деҳқончилик ишларини яна йўлга қўйган, лекин Саброн оз фурсатдан сўнг қозокдар ҳукмронлигига ўтган. Россия империясининг босқини пайтида қалъа сифатида мавжуд бўлмаган.

Loading...