САБЗАВОТ БЎЗТИКАНИ

САБЗАВОТ БЎЗТИКАНИ, полиз бўзтикани (Sonchus oleraceus L.) — мураккабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси тик, суст шохланади, бўйи 30—80 см. Барглари патсимон кесилган, яшил. Гуллари сариқ, саватча тўпгулга йиғилган. Майсалари эрта баҳорда униб чиқади. Апр. майда гуллайди, май—июнда мевалайди. Уруғлари жуда унувчан. Униши учун энг қулай ҳарорат 15—25°, лекин бундан юқорироқ ҳароратда (35° гача) уруғи яхши унади. Илдизи ўқ илдиз. Ўқ илдизидан кўплаб ён илдизлар чиқаради. Ўрта Осиёда тарқалган. Суғориладиган барча экинзорларда (кўпроқ бедазорларда) бегона ўт тариқасида учрайди.

Кураш чоралари: ерни кузда шудгорлаш; маккажўхори далаларида симазин ва пахта майдонларида гербииидлардан которая, котофор ёки прометрин пуркалади.

Loading...