САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ

САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ асосан, сабзавот олиш учун етиштириладиган маданий ўсимликлар гуруҳи. 120 дан ортиқ экиладиган тури маълум. 10 оилага мансуб 90 тури кўп таркалган. Сабзавот экинлари карамдошлар (карам, шолғом, редиска, турп ва б.) , соябонгулдошлар (сабзи, сельдерей, петрушка, укроп ва б.), шўрадошлар (лавлаги ва б.), қовокдошлар (бодринг, тарвуз, қовун, қовоқ), томатдошлар (помидор, бақлажон, қалампир), бурчоқдошлар (мош, нўхат, ловия), мураккабгулдошлар (салат ва б.), пиёздошлар (пиёз, саримсоқ), торондошлар (ровоч, отқулоқ) бошоқдошлар (ширин донли маккажухори) ботаник оилаларига бўлинади. Пиёздошлар ва бошоқдошлар бир паллали, қолганлари икки паллали усимликларга мансуб. Сабзавот экинлари ўсиши ва ривожланиши давомийлиги типига кўра, бир йиллик (бодринг, помидор, қалампир, бақлажон), икки йиллик (сабзи, карам, пиёз, саримсок, ва б.) ва кўп йиллик (шовул, отқулоқ ва б.) экинларга бўлинади. Маҳсулдор органлари (ейиладиган қисми)га кўра 5 гуруҳга: и л дизмевалилар (сабзи, лавлаги, шолғом, турп, редиска), пиёзлилар (пиёз, саримсок,), мевали сабзавотлар (помидор, баклажон, калампир, бодринг, тарвуз, қовун ва б.), баргли сабзавотлар (карам, укроп, исмалоқ, сельдерей, петрушка), дуккакли сабзавотлар (кўк нухат, ловия, жандиқ)га булинади. Икки йиллик Сабзавот экинларида 1-йили овкатга ишлатиладиган ҳосил органлари етишади. 2-йили улар уруг (пиёз, саримсок, карам ва б.) беради. Кўпчилик Сабзавот экинлари иссиқсевар, тупроқ унумдорлиги ва намга талабчан (яна қ. Сабзавотчилик). С. э. жаҳондаги барча дехдончилик минтақаларида етиштирилади.