САДАФДОРЛАР

САДАФДОРЛАР (Unio) — икки тавақалилар синфига мансуб моллюскалар уруғи. Чиғаноғининг уз. 13,7 см гача. Европа, Шим. Африка ва Шарқий Осиёда тарқалган. Дарёларда, кўл кирғоқларида яшайди. Сувдаги органик моддалар б-н озикланади. Понасимон оёғи ёрдамида ҳаракатланади. Айрим жинсли; уруғланган (400 мингтача) тухумини урғочиси жабрасига қўяди. Тухумидан баликларда паразитлик қилувчи личинка (глохидия) ривожланади. Чиғаноғидан садаф олинади.

Loading...