САДАҚА

САДАҚА (араб. — хайрэҳсон) — мискин, бечораҳол, қашшоқ ва муҳтож кишиларга бериладиган мажбурий ёки ихтиёрий хайрэҳсон. Садақанинг мажбурий турига закот, хирож, ушр, фитр, кафорат, ихтиёрий турига худойи, тўй, зиёфатлар, хайрия ташкилотларига, жамғармаларга бериладиган моддий харажатлар киради. Одатда, Садақа деганда факат муҳтожларга, гадоларга бериладиган нарса тушунилади. Лекин линий истилоҳда Садақа хайрэҳсоннинг барча турлари учун қўлланилаверади. Исломда Садақа қилишга кўп тарғибот қилинади. Унинг савоби, фазилати ва фойдаси тўғрисида Қуръон ва ҳадисларда таъкидланган.