САДР

САДР (араб. — қалб, кўкрак) — 1) мотам одати. Махсус куй (усул) билан ижро этилган. Аксарият йигит, келинчак, вояга етган қиз вафот этганда 1 — 7 кунлари «қирқи»гача дам-бадам ўтказилган. Унга таъзия учун аёллар катнашган. Мотамзадалар — марҳумнинг яқинлари ўртага тушганлар ва гоҳ олд-орқага, гоҳ икки ёнга солланиб таъсирли иборалар айтиб, марҳумни эслаганлар. Мас, эр вафот этганда марҳумнинг хотини эрининг дўпписини кийиб, белбоғини боғлаб, елкасиги чопонини ташлаган ҳолда ўртага тушган. Мотамзадалар ҳар бир байт ёки иборани айтганда даврадагилар икки ёнга солланиб «Ҳув! Ҳув!» деган овоз чиқариб турганлар. Йиғи сўзларини гўянда, баъзи жойларда марҳумнинг яқинлари айтган. Садр охирида мархум хотирасига фотиҳа ўқилган;

2) маълум доира усули ва унга мос чолғу куйлар номи. «Шодиёна» куйлар туркумининг 5-қисми ҳам Садр деб аталади. Мақомлар асосида яратилган Садри Дугоҳ мураккаб чапандоз доира усулида ижро этилиб, Бузрукдаги Талқинчаи Наврўзи Сабо шохобчасига оҳангдош. Хоразмда машҳур дутор мақомларидан бири эса Садри Ироқ деб аталади;

3) Зикрнинг энг жўшга келган ҳолат; жазава (гир айланиш, сакраш) ҳам Садр деб аталади.

Loading...