САФАРОВ

САФАРОВ Назир (1905.9.1, Жиззах 1985.1.4, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1975). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1950). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Эски ва янги усул мактабларида ўқиган. Самарқандда қишлоқ ўқитувчиларини тайёрлаш курсини тугатгач, Жиззах ва Митан (ҳоз. Иштихон) туманларида ўқитувчилик қилган (192024). Жиззах уезд маориф тизимида (1925—27), «Қизил Ўзбекистон» газ. бўлим мудири, «Ишчи» газ. (1929— 32) ва Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб (1932 — 35), адабий маслаҳатчи (1947—53), Республика кзсовхоз сайёр театрида адабий эмакдош (1938—39), Ўзбекистон Давлат нашриётида (1939 — 41), Тошкент киностудиясида директор (1946—47). Илк мақолалар тўплами — «Янги турмуш учун кураш» (Зиё Саид б-н ҳамкорликда, 1930). Шундан кейин Сафаровнинг «Қора кунлар кўланкаси» (1931), «Унутилмас кунлар» (1932) тўпламлари чоп этилган. Дастлабки пьесаси — «Тарих тилга кирди» (1931, Зиё Сайд билан ҳамкорликда). «Уйғониш» (1938), «Шарқ тонги» (1948) пьесаларида 1916 й. Жиззах қўзғолони, Ўзбекистонда шўролар тузуми ўрнатилиши акс эттирилган. Сафаров «Ҳаёт мактаби» (1954), «Кимга тўй, кимга аза» (1963), «Лукаш ботир» (1974, Ё. Худойқулов билан ҳамкорликда) каби пьесалар муаллифи.

Сафаров урушдан кейинги йилларда «Очерклар» (1950) тўплами, «Олияхон Султонова», «Хадича Аҳророва» (1953), «Катта карвон йўлида» (1960), «Узоқни кўзлаган қиз» (1961), «Инсон изи» (1971) сингари қисса ва очеркларини ёзган. Сафаровнинг «Кўрганкечирганларим» (1968) автобиографик қиссаси ва «Наврўз» (1973) романида 20й. ларда Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги қишлоқ кишилари ҳаёти тасвирланган. Сафаров иштирокида «Уйғониш» (1957) ва «Ер фарзанди» (1961) фильмларининг сценарийлари яратилган.

Ас: Танланган асарлар [4 ж. ли], 1—4ж. лар, Т., 197477.

Ад.: Убайдуллаев Ш., Назир Сафаров, Т., 1976.

Loading...