САФЕДКЎҲ

САФЕДКЎҲ — Афғонистондаги тоғ тизмаси. Паропамиз тоғ системасининг ўқ қисми. Энг баланд жойи — 3642 м. Кенглик бўйлаб 350 км га чўзилган. Мурғоб ва Ҳерируд дарёлари водийларини ажратиб туради. Асосан, оҳактошлардан тузилган. Жарлар б-н ўйилган; ён бағирларида чала чўл ўсимликлари ўсади, арчазор ва пистазорлар бор.

Loading...