САҲНА НУТҚИ

САҲНА НУТҚИ — театрда бадиий образ яратиш, қаҳрамон хатти-ҳаракатлари, ҳистуйғуларини томошабинга етказишда асосий ифода воситаларидан бири. Саҳна нутқи техникаси актёрлик маҳоратининг муҳим унсурларидан бўлиб, унда актёр овозининг ёқимлилиги, жарангдорлиги, талаффузининг тўғри ва аниклигига амал қилган ҳолда, турли давр, турли касб кишиларининг тил хусусиятларини, характерларнинг ижтимоийпсихологик, миллий, маиший хислатларини ифодалайди. Саҳна нутқининг талаффузи ва оҳанги ижро этилаётган асарнинг жанри ва услубига боғлиқ. Театр тараққиёти тарихида турли актёрлик мактаблари ва йўналишларида Саҳна нутқи услуби ва хусусиятлари қам ўзгариб, ривожланиб келган.

Ўзбекистонда ўтмишда халқ актёрларимасхаралар, муқаллидлар, қиссагўйлар, воизлар, маддохлар; қўғирчоқ театри усталари аксарият ҳолларда очиқ майдонларда томоша кўрсатганлари сабабли ҳаракатлари каби нутқлари ҳам баланд овозда, бўрттирилган бўлган. Ҳар жойда ўз шеваларида фаолият кўрсатишган. Янги шаклдаги ўзбек профессионал театри 20-а. аввалидан эътиборан ёзма драма асосида, бино ичида, махсус саҳналарда томоша кўрсатилар экан, Саҳна нутқининг драматург матни, воқеалари образларига мос босиқ жаранглаши, характерларни психологик жиҳатдан асосланишига эътибор берилди. Миллий театримиз шаклланиши даврида (1916—27) реж. Маннон Уйғур актёрлар ижодида ягонаадабий тилни ўрнатиш учун кураш олиб борди. Образ характери талаб килган ўринлардагина шева ва лахжалардан фойдаланиш мумкин. Миллий театрнинг Саҳна нутқи н соҳасидаги тажрибаси унинг кейинги ривожланиш босқичларидан давом эттирилган ва б. театр труппалари томонидан ўзлаштирилган. Санъат институтиая фан сифатида ўқитилади. «Саҳна нутқи» кафедраси бор.

Муҳсин Қодиров.

Loading...