САИДОВ Жўра Камолович

САИДОВ Жўра Камолович (1909, Қўқон ш. — 1999.9.4, Тошкент) — ботаник олим. Ўзбекистон ФА акад. (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), биол. фанлари д-ри (1960), проф. (1967). Самарқанддаги Ўзбекистон педагогика академиясини тугатган (1932). Қўқон ш. пахтачилик ин-ти ботаника кафедраси ассистенти (1932—35), Самарқанд қ. х. институти ботаника кафедрасида доцент ва мудир (1941—43), ин-т директори (1943—52), ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири (1952—60), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА да акад. котиб (1960—61). Ўзбекистон ФА Ботаника ин-тида ўсимликлар морфологияси, анатомияси ва эмбриологияси лаб. мудири (1962 — 88), ин-т директори (196486), 1988 й. дан бош илмий ходим. Илмий ишлари ўсимликлар анатомияси, морфологияси ва физиологиясига оид. Саидов карбонат ва магнийли, хлорид ва сульфатли тузлар билан шўрланган тупроқнинг ғўза ва маккажўхори анатомияси ҳамда физиологиясига таъсирини тадқиқ қилган. Ургимчаккана билан зарарланган ғўза баргининг анатомия ва морфологиясидаги ўзгаришларни ўрганган. Ўзбекистон фойдали ёввойи ўсимликлари анатомияси, цитоэмбриологияси ва чўл яйловларининг фитомелиорацияси мактаби асосчиси. Саидов раҳбарлигида 12 жилдли «Фойдали ўсимликлар морфобиологияси» (Т., 1964—93) нашр этилган.

Ас: Ботаника ўсимликлар физиологияси асослари билан (ҳамкорликда), Т., 1972; Чўл ўсимликларининг экологик анатомияси (ҳамкорликда), Т., 1991.

Loading...