САИДОВ Маннон Абдусамадович

САИДОВ Маннон Абдусамадович (1923.21.4 Тошкент 200L27.7) рангтасвир устаси, педагог, Ўзбекистон БА акад. (1999), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкент бадиий билим юртини (1947) ва Ленинграддаги Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик ин-тини (1953) тугатган. 1953 й. дан Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти, 1956 й. дан Тошкент пед. ин-тида педагог; 1960 й. дан Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида педагог, доцент (1968), проф. (1985). Саидов асарларида ўзбек деҳқонлари ва ишчиларининг турмуши ва меҳнати, уларнинг ўзига хос қиёфаси ёрқин реалистик ифодасини топган: «Ишчи Муҳиддинов портрети» (1959), «Узум узиш» (1964), «Саводсизликни тугатиш» (1967), «Аския» (1969), «Оила» (1970), «Хирмонда» (1974), «Концертга» (1977), «Биринчи» (1983) ва б.

Loading...