САИДОВ Мухтор Сафарбоевич

САИДОВ Мухтор Сафарбоевич (1930.26.11, Манғит ш.) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1984), Ўзбекистонда хизмат курсатган фан арбоби (1980), физикамат, фанлари д-ри (1970), проф. (1982). Ўзбекистон ФА Электроника ин-ти директори (1978 — 85), Ўзбекистон ФА Президиуми физикамат, фанлари булимининг акад. котиби (1985 — 89), Ўзбекистон ФА Физикатехника ин-ти лаб, мудири (1960 й. дан). Асосий илмий ишлари кўп компонентли икки фазали тизимларда кимёвий элементларнинг узаро таъсирлари ва тақсимланиш қонуниятларини аниклашга; эритмаларнинг молекулярстатистик назариясини, яримутказгич материаллардан кремнийни, кремнийгерманийнинг қаттиқ эритмалари ва б. ни ўрганишга; ёруғланувчи, нурларни сезувчи, қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирувчи яримутказгич асбоблар физикаси ва технологиялари муаммоларини ечишга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1992).

Loading...