САИДОВ

САИДОВ Муродулла (1935.25.4, ҳоз. Миришкор тумани Жейнов қишлоғи) — қ. х. ишлаб чиқариши ташкилотчиси. Ўзбекистон Қаҳрамони (2002), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1999). Самарқанд қишлоқ хўжалиги ин-ти агрономия фтини тугатган (1957). 195770 й. ларда Бешкент, Денов туманларидаги жамоа хўжаликларида агроном, Қарши тумани ижроия қўмитасираиси(1970—72). Қашқадарё вилояти қ. х. бошқармаси бошлиғи (1972—73), Касби тумани партия қўмитасининг 1-котиби (1973—75), 1975—86 й. ларда турли хўжаликларда раҳбарлик лавозимларида ишлади. 1986 й. дан У. Юсупов (ҳоз. Миришкор) туманидаги Жейнов ширкат хўжалиги бошқаруви раиси. Саидов раҳбарлигида хўжалик катта иқтисодий ютукларга эришди. Хўжалик юритишнинг янги усулларидан фойдаланиш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш ва фаровонлигини оширишда муҳим ишлар амалга оширилди. Хўжаликда сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган қўшма корхона, ўрта мактаб бинолари, маданият саройи, ёшлар спорт мажмуаси, болалар боғчалари, чойхоналар, касалхона, савдо марказлари, деҳқон бозори, маиший хизмат кўрсатиш уйи, 100 оилага мўлжалланган кооператив уйжой бинолари қурилди. Қишлоқларни ободонлаштириш, табиий газ ва тоза ичимлик сув билан таъминлаш ишлари бажарилди. Амир Темур номидаги 60 гектарли бог барпо этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг депутати (1990 — 94), «Меҳнат Шуҳрати» ордени б-н мукофотланган (1999).

Loading...