САИДҚОСИМОВ

САИДҚОСИМОВ Пўлат (1931.8.10, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1979). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1954). 1954 — 57 й. лар Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд театрида, 1957 й. дан Ҳамза (ҳоз. Ўзбек миллий академик драма) театрида актёр. Кенг кўламли, турли ечимдаги, психологик мураккаб ролларга мойиллик, инсон маънавий дунёсини чуқур тахлил қилиш Саидқосимов истеъдодига хос бўлиб, образлари содда ва табиийлиги, мукаммал саҳна нутқи, актёрлик ифода воситаларининг лўндалиги билан ажралиб туради. «Холисхон»даги Рустам С. нинг саҳнада яратган илк образидир. Пўлат (О. Ёқубов, «Юрак ёнмоғи керак»), АбдуллатифМирзо Улуғбек»), Илёс (Ч. Айтматов, «Сарвқомат дилбарим»), Эдгар (У. Шекспир «Қирол Лир»), Каримжон (А. Қаҳҳор, «Аяжонларим»), Салимбойвачча (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Аврангзеб (Уйғун, «Зебуннисо»), Собиров (И. Султон, «Имон»), Сағдиев (О. Абдуллин, «Ун учинчи раис»), Заргаров (А. Мухтор, «Сахро тор»), Бобо (У. Азим, «Бир кадам йўл») кабилар театрда яратган энг яхши ролларидир. Кинода Маҳкам («Муҳаббат можароси»), БерунийАбу Райҳон Беруний»), Завқий («Оловли йўллар»), Ғафуров («Илондан сақлан»), Илёс ота («Тонг отгунча») ва б. ; телефильмда Отақўзи («Диёнат»), Мирзакаримбой («Қутлуғ қон»), Муҳаммад чатоқ («Гирдоб»), Черкашин («Ичкуёв»), Тўғонбек («Алишер Навоий»), Абдуллатиф («Улуғбек хазинаси») каби бир қанча ролларни ижро этган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (2001).

Loading...