САИЁРАЛАРАРО АВТОМАТИК СТАНЦИЯ

САИЁРАЛАРАРО АВТОМАТИК СТАНЦИЯ — сайёралараро космик фазони, Ой ҳамда сайёраларни тадқиқ этиш ва осмон жисмларига илмий аппаратларни олиб чиқиш учун мўлжалланган космик учиш аппарати. Аппарат бортига турли илмий асбоблар ўрнатилади. Уларнинг ўлчаш натижалари радиосистемалар ёрдамида Ерга узатилади. Осмон жисмлари сиртлари тасвирини Ерда қабул қилиш учун телевизион системадан фойдаланилади. Саиёралараро автоматик станция бортидаги асбоблар энергияни қуёш батареясидан олади. Баъзи Саиёралараро автоматик станция сларда қўниш аппаратлари бор. Бу аппаратлар ёрдамида улар бошқа сайёралар сиртига («Венера3» — «Венера7», «Викинг1» ва 2») ёки парвоздан қайтгач, Ерга («Зонд5» — «Зонд7») юмшоқ кўна олган.

1972 й. АҚШ гигант сайёралар ва уларнинг йўлдошларини тадқиқ этиш мақсадида янги и. т. дастурини ишлаб чикди. Бу дастур бўйича 1972 й. да учирилган «Пионер10» ст-яси Юпитер сайёраси яқинидаги астероидлар минтақаларини биринчи марта учиб ўтиб (Юпитерни тадқиқ қилган) ва 3космик тезлик билан Қуёш системаси чегарасидан чиқиб кетган (1987). 1973 й. да учирилган «Пионер11» ст-яси Сатурн сайёрасидан учиб ўтиб, Қуёш системаси чегарасидан чиқиб кетган (1993).

Саиёралараро автоматик станция ёрдамида Венера сайёраси ва космик фазо ўрганилди («Венера»), Марс тадқиқ қилинди («Викинг»), Юпитер, Сатурн ҳамда уларнинг йўлдошлари текширилди («Вояжер»), космик фазони ўрганиш ва узоқ космик масофаларга парвоз қилиш техникаси такомиллаштирилди. Ойнинг тескари томони суратга олинди ҳамда Ер — Марс орасидаги космик фазо ўрганилди («Зонд»), Ой тадқиқ қилинди ва унга аппаратлар қўндирилди ҳамда Ерга Ой тупроғи келтирилди (Луна), Венера, Марс, Меркурий сайёралари ва космик фазо тадқиқ қилинди («Маринер»), Марс ва космик фазо ўрганилди, Марс атмосфераси, сиртқи қатламининг т-раси, сув буғи ўрганилди, суратлари олинди («Марс») ва унга юмшоқ қўндирилди. Ой сиртининг рельефи ҳақида телетасвирлар Ерга узатилди ва унга автоматик станция юмшоқ қўндирилди («Рейнжер»), Ой тупрогининг кимёвий таркиби ўрганилди («Сервейер»). Американинг 2004 й. 4 январда Марсга туширилган Марсда ҳаракатланувчи С«пирит» («Spirit») С. а. с. си 200 дан ортиқ рангли суратларини Ерга узатди, Марсдаги жинсларни таҳлил қилади (яна қ. Сайёралар).

Loading...