САКАРИЯ

САКАРИЯ — Туркиянинг шим. ғарбий қисмидаги дарё. Уз. 790 км, ҳавзасининг майд. 65 минг км2. Анадолу ясситоғлигидан бошланиб, Қора денгизга қуйилади. Ўртача сув сарфи 200 м3/ сек., қишда тошади. ГЭСлар қурилган. Суғоришда фойдаланилади. Сакария бўйида Адапазари ш. жойлашган.

Loading...