САККИЗ ЙИЛЛИК МАКТАБ

САККИЗ ЙИЛЛИК МАКТАБ — тўлиқсиз ўрта маълумот берган умумий таълим мактаби. Таянч мактаб деб юритилган бу ўқув муассасалари 1958 й. дан етти йиллик мактаб ўрнида ташкил этилган. Ўзбекистонда етти йиллик умумий мажбурий таълимдан саккиз йиллик умумий мажбурий таълимга ўтиш 1959/60 ўқув йилида бошланиб, 1962/ 63 ўқув йилида тўлиқтугалланган. Саккиз йиллик мактаб 7 ёшдан 15—16 ёшгача бўлган ўқувчилар таълим-тарбиясини уюштирувчи ўқувтарбиявий маскан ҳисобланган. Уларда ўқувтарбиявий ишлар меҳнат тарбияси ва амалиёт билан боғлиқ ҳолда олиб борилган. Саккиз йиллик мактабни битирган ўқувчи саккиз йиллик маълумот олганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган. Бу шаҳодатнома умумий ўрта таълим мактабининг 9синфига, ўрта махсус ҳамда ҳунартехника ўқув юртларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берган. 1984 й. дан умумий ўрта таълим мактабларита айлантирилган.

Loading...