САКЛАР

САКЛАР, шаклар — Осиё даштларининг чорвадор аҳолиси. Археологик адабиётларда бу давр «Илк темир даври», «Илк кўчманчилар даври», «Саклар даври» сифатида маълум. Геродотттг ёзишига қараганда, Евросиё чўлларининг кўчманчилар дунёси шим. ва шарқий Қора денгиз бўйи қабилаларидан бирининг номи билан скуда кейинроқ сколотлар деб аталган. Юнонлар эса уларни скифлар деб юритганлар.

Археологик материаллар тахлилига кўра, мил. ав. 8—2-а. ларда Хитойнинг Хуанхэ дарёсидан то Дунайгача кенгликда яшаган дашт қабилаларига тегишли «ҳайвон тасвирлари услуби»да ишланган ноёб санъат асарлари скиф санъати, скиф маданияти номи билан машқур. Мана шу дашт аҳолиси — С. нинг кундалик турмуш тарзи, қуроляроғ ва от анжомларининг типи, скифларга хос кийимкечак ва уйрўзғор асбобускуналари жуда бирбирига ўхшашки, бу яқинлик скифсаклар этномаданий ҳаётининг туб маъно ва мазмунини ташкил этади. Ахоманий ҳукмдорларининг Биҳистун китобаларит Сирдарё ортидаги кабилалар Саклар деб аталган. Геродот, «Тарих» асарида «форслар барча скифларни саклар деб атайдилар» деб ёзади. Подшо Доронинг Нақши Рустам ёзувида Саклар «Парадрайа», («Тиайтарадарайя», яъни денгиз ортидаги Саклар) деб тилга олинган. «Сак» атамаси аслида манбаларда ахоманийларгача маълум. Мас, Оссурия пойтахтидаги Иштар ибодатхонасини қазиш вақтида мармар тахтага подшо Ашшурбанипал (мил. ав. 669—631) ёздирган хат топилган. Хатда киммерийлар ва уларнинг сардори Тугдаммани Киликиядаги жангда ҳалок бўлгани, уни Саклар подшоси эканлиги эслатилади. Биҳистун китобаларининг Аккадча нусхасида форслар ўзларига яқин қўшнилари Сакларни «киммерийлар» атамаси билан тилга олади. Манбалар тах/шлидан тарихий хулоса шуки, сак ва киммерийларнинг бирлашган қўшинлари иттифоқи асосида ташкил топган бу янги сиёсий куч қайси бир етакчи қабила номи билан аталмасин, манбаларда уларнинг жанговар кўчманчи орийлар эканлиги кўзда тутилган. Қад. тарихда Саклар довруғининг бошланиши мил. ав. 8—7-а. ларда киммерии ва скиф қабилаларининг Қора денгиз бўйлари ва Олд Осиёга юриши даврида юз берди. Унинг давоми Аму ва Сирдарё орти Сини ахоманий подшолари Кир II ва Доро билан бўлган жангу жадалларида намоён бўлди. Худди мана шу воқеалар асносида Сакларнинг ватани, ҳаёти ва урфодатлари, уруғаймоқлари ва уларнинг шим. ва шарқий қўшнилари ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлди. Тарихчи Элиан (3-а.) С. да бир одат борлигини, унга кўра уйланишни истаган киши қиз билан ер остидаги бинода қолиб беллашиши лозимлиги, агар қизни енголмаса, у қизнинг асири бўлиб қолиши ҳақида маълумот беради. Сак аёллари эркаклар б-н бир қаторда жангларда иштирок этишган. Улар ёвни алдаш учун ёлғондан қочишга, худди эркаклардек от устида чопиб кета туриб орқаларига ўгирилиб камондан ўқ отишга моҳир бўлишган.

Тиграхауда («Чўққи қалпоқли» ёки «камондан ўқ отувчи») Си билан жангга киришда Доро катта сувдан кема ва соллар ёрдамида сузиб ўтганлиги ҳақида ҳикоя қилади, тадқиқотчилар катта сув — бу Сирдарё бўлиши керак деб тахмин қиладилар. Доронинг тилла ва кумуш тахтачаларга ёздириб қолдирган тарихий лавҳаларида Доро салтанатининг шим. шарқий чегараси суғдлар мамлакатининг ортидаги Саклар юрти дейилган. Демак, Саклар мамлакати суғд ерларидан Сирдарё орқали ажралган. Доро ва унинг вориси Ксеркс (мил. ав. 486—464 й.) лавҳаларида ахоманийларга тобе яна бир сак қабила иттифоқи тилга олинади, улар хаумаварка (муқаддас хаома ичимлиги ичувчи) С и бўлиб, улар эгаллаган юртлар «МихрЯшта» мадҳияларига кўра, Фарғона водийси ва Шарқий Туркистонга тўғри келади. Ксеркснинг Персеполъ лавҳаларида тиграхауда ва хаумаварка Си билан бир қаторда уларга қардош ва тиддош даҳлар ҳақида ran боради. Ахоманий ёзувларида Эрондан шаркда бошқа сак қабилалари ҳақида хабар учрамайди. Аммо, юнонрим муаррихлари Сакларнинг бошқа турлари ҳақида кўп маълумотлар қолдирган. Мас, Геродот ортокарибант Си (учли қалпокли С), амюргия («дарё орти») С. и ва дахлар ҳақида сўз юритади. Адабиётларда уларнинг биринчиларини ахоманийларнинг тиграхауда ва хаумаварка Си билан ўхшашлиги таъкидланади. Фанда бу масалада турлича қарашлар мавжуд. Мас, А. Херман ва Б. Литвинскийлар, юнон муаллифлари тиграхауда Сини массагетлар иттифоки билан бир эканлигини тахмин қилсалар, С. Г. Кляшторний Аррианта иқтибос қилиб, массагетларни дахлар билан бир халқ деб таъкидлайди. Арриан мил. ав. 4-а. да дахлар Танаис ортида, яъни Сирдарё ортида ва Танаис бўйлаб яшаганлигини қайд қилиб ўтади. Арриан массагетларни айнан скифсак эканлигини Спшпамен курашлари муносабати билан яхши баҳолаган. Арриан учун массагетлар Амударёнинг чал сохилида истикрмат килувчи ночор қабила жамоалари эди, Суғд билан ғарбий чегарадош эди. Дахлар эса, аксинча, Суғдиёнанинг шим. шарқий қўшниси, Танаис (Сирдарё) водийсининг аҳолиси эди. Арриан даҳларни совутларга ўралган жанговар суворий жангчилар, Доро ҳарбий юришларининг сараланган отлиқ аскарлари сифатида таърифлайди. Демак, массагетлар чорвадор сакларнинг камбағал қатламини ташкил этеа, дахлар уларнинг бадавлат кашами — орийлари эди. Геродотнинг ёзишича, Саклар аскарларининг бошларида қалин кигиздан тикилган, чўққи қалпоклари бўлган. Улар сак ўқ ёйлари, калта қиличлар (акинаклар), ойболталар (сагарийлар) билан қуролланганлар. Саклар ўзларининг ҳарбий маҳоратлари, асосан, ўқ ей отишга усталиклари билан донг чиқарганлар. Қад. дунё муаррихлари Сакларни дунёдаги энг моҳир мерганлар деб таърифлашган. Мил. ав. 238 й. да даҳ қабилаларидан бири парнлар Парфия давлатини тузган. Археолог К. Акишев Марказий Қозоғистонда ўрганган «Тасмўла маданияти» сак қабила иттифоқига кирувчи исседонларта тегишли эканлигини ёзади.

Мил. ав. 2-а. дан бошлаб Сакларнинг турли қабилалари жан. га (Ҳиндистон ва Эрон) силжиб ЮнонБақтрия подшолигини тормор этишда қатнашган. Эронда С қад. Дранғиёна вилоятида, Хамун кўли атрофига жойлашишган, бу ер Сакастон — саклар мамлакати, кейинчалик Сейистон, Систон деб аталган. Ҳиндистоннинг шим. ғарбида, Гандхара вилоятида улар мил. ав. тахм. 1-а. да олимлар томонидан Ҳиндсак давлати деб аталган сиёсий бирлашма барпо этишган, бу давлатга мансуб тангалар топилган. Давлат асосчиси подшоҳ Мауэс бўлиб, унинг ворислари Аз, Азилис каби исмга эга бўлишган. Ҳиндсак давлати ҳиндпарфян сулоласи томонидан босиб олинган, кейинчалик Кушон подшолигита қўшиб юборилган. Ҳинд ёзма манбаларида сак этноними шака сифатида берилган, Ҳиндистонда Шака эраси мавжуд бўлгани маълум. Хитой ёзма манбаларида Саклар сэ халқи деб қайд этилган. Саклар астасекин Ҳиндистон, Эрон, Ўрта Осиёдаги халқлар, қабилалар таркибига сингиб кетганлар.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон сак қабилалари маданияти ҳақидаги маълумотлар археологик тадқиқотлар туфайли қўлга киритилган. Мас, Или водийсида ўрганилган Бесшатир ёки Тагискен ва Иссиқ қўрғонлари, Сирдарёнинг қуйи ҳавзасида ўрганилган Уйгарак қўрғонлари, Еттисув водийсининг сакараукийлари (сакаравллар ёхуд сакараваклар) ва б. Хуллас, Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларида, асосан, чорвачилик хўжалиги билан шуғулланган даштлилар Саклар этносини ташкил этган. Ўз даврида суғдларнинг бобокалонлари ҳам Ўрта Осиё икки дарё оралиғи С. и бўлган. Массагетлар эса хоразмийларнинг бобокалонлари эди. Авестода тилга олинган турлар Турон заминнинг Си бўлганлиги шубқасиз. Шунингдек, Қозоғистон Саклар ининг бобокалонлари Андроново маданияти аҳолиси (орийлар, дахлар ва Авестодаги турлар) бўлган.

«Саклар» атамаси «Саха» кўринишида Саха Республикасининг расмий номида сақланган.

Ад.: Геродот, История (в девяти книгах), Пер. с греческого, т.1, книга IV, VII, Л., 1972; Акишев К. А., Кушаев Г. А., Древняя культура саков и усуней долины р. Или, АлмаАта, 1963; Страбон, География. В 17 книгах, XI, Пер. Г. А. Стратановского, М., 1964; Ставиский Б. Я., Средняя Азия и ахеменидский Иран. Сб. «История Иранского государства и культуры», М, 1971; Дандамаев М. А., Данные вавилонских документов VI — V вв. до н. э. о саках, ВДИ, 1, 1977; Дьяконов И. М.,К методике исследований по этнической истории («киммерийцы»). Сб. «Этнические проблемы истории Центральной Азии в древности», М., 1981; Кляшторный Саклар, Султанов Т. И., Государства и народы Евразийских степей. Древность и средневековье. Санкт-Петербург, 2000.

Аҳмадали Асқаров.

Loading...