САКСИН

САКСИНВолга дарёсининг қуйи оқими бўйидаги ўрта аср шахри. Араб географлари (10—14-а. лар) томонидан катта савдо шаҳри сифатида қайд этилган. Аниқ жойлашган ери номаълум. Баъзи олимлар уни илгари Итил ш. билан қиёсласалар, бошқалари уни СаройБоту ёхуд СаройБерка ўрнида бўлган деб биладилар. С. Итилдан сўнг Хазар хоқонлигшлжт пойтахти бўлган. 11-а. да вайрон қилинган. 12-а. да қайтатикланган ва 14-а. да ҳам мавжуд бўлган. Саксин ва Булғордан хорижий мамлакатларга мўйна чиқарилган.

Loading...