САЛАМАНКА — Испаниянинг марказий қисмидаги шаҳар, КастилияЛеон мухтор вилоятида, Термес дарёси соҳилида. Саламанка провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 349,5 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Озиқовқат, тўқимачилик, кўнтери саноати корхоналари, 2 ун-т (қ. Саламанка университеты) бор. Шаҳар мил. ав. 5-а. дан маълум. Саламанка карфагенликлар (мил. ав. 3-а.), римликлар (мил. ав. 2-а.), араблар (8—11-а. лар) қўл остида бўлган. Меъморий ёдгорликлардан 12 — 18-а. ларга оид собор, ун-т биноси ва б. сақланган.