САЛАМИН ЖАНГИ

САЛАМИН ЖАНГИюнон-форс урушлари даври (мил. ав. 500—449) да Эгей денгизидаги Саламин о. яқинида бўлиб ўтган жанг (мил. ав. 480 й. 28 сент). Бу жангда юнон флоти (Эврибиад қўмондонлигидаги 350—380 триер — эшкакли кема) форс флотини (Ксеркс қўмондонлигидаги 800 дан ортиқ кема) мағлубиятга учратган. Юнонлар кемаларини қулай жойлаштирганлари, жанговар қуроллар ва жанг қилиш усулларидан моҳирлик билан фойдаланганлари туфайли ғалаба қозонишган. Форслар 200 та, юнонлар 40 та кема йўқотган. Саламин жанги натижасида форслар денгиз алоқа йўлларидан ажралган, бу эса урушнинг боришида бурилиш нуқтаси бўлган.