САЛЬДО

САЛЬДО (итал. saldo — ҳисобкитоб; қолдик,) — 1) бухгалтерия ҳисобида муайян давр учун пул тушумлари ва харажатлар ўртасидаги айирма. Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган ҳисобварақларда Сальдо ҳар ойнинг биринчи санасидаги ҳолат бўйича аникланади. Жами суммалар фарқи дебет ва кредит, актив ва пассив бўйича ҳисобланади. Сальдо мазмуни ҳисобварақ мазмунига боғлиқ, мас, касса қисоби Сальдоси — корхона кассасидаги нақд пуллар қолдиғи; савдо баланси Сальдоси — мамлакат экспорти ва импорти қийматлари ўртасидаги фарқ; мамлакат тўлов баланси С. си — чет элга берилган тўловлар билан чет элдан маблаг тушумлари ўртасидаги фарқ. Тушумларнинг харажатлардан ортиқ бўлиши ижобий, аксинча бўлса, салбий Сальдо ҳисобланади;

2) биржа операцияларида мижознинг брокерлик фирмасидан ёки брокерлик фирмасининг мижоздан қарзи.

Loading...