САЛЕРНО — Италиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Тиррен денгизининг Салерно қўлтиғи соҳилидаги порт. Салерно провинцияси ва Катания вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 144 минг киши (2001). Денгиз курорти. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. ун-т бор. Шаҳар қўлёзмаларда мил. ав. 197 й. дан тилга олинган. Шаҳар 11—13-а. ларда ўзининг тиббиёт мактаби (9-а., Европада биринчи дунёвий тиббиёт мактаби) билан машҳур бўлган. 12—13-а. ларда савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган.