САЛИМОВ Дамир Исмоилович (1937.19.7, Самарқанд) — кинореж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). ВГИК (Бутуниттифоқ давлат кинематография инти)ни тугатган (1960). Салимов биринчи ўзбек мультипликация фильмларининг («6×6 квадратида»; «Сеҳрли сандиқ») муаллиф ва реж. и. Кейинчалик Б«алкон», «Дўстингни эҳтиёт қил» ва б. мультфильмларни ишлаган. У «Йўлдош Охунбобоев», «Нон, туз ва қўшиқ», «Ёруғ йўл» каби ҳужжатли, «Саҳро узра осмон», «Тоғлар чорлайди», «Шум бола», «Ҳаёт мазмуни» сингари бадиий фильмларга реж. лик қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983).