САЛИМОВ

САЛИМОВ Олимжон (1947.30.8, Наманган вилояти Косонсой ш.) — реж., актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тининг актёрлик (1969), реж. лик (1993) ф-тларини тугатган. 1969—84 й. лар Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида актёр, кейинчалик реж. 1984—93 й. лар Фарғона театрида бош реж., 1993 й. дан Ёш томошабинлар театрида бадиий раҳбар. Реж. сифатида «Бир хонада қўш қангома» (А. Вампилов), «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар» (Ч. Айтматов), «Жафога вафо» (Алп Жамол), «Темир хотин» (Ш. Бошбеков, «ГранПри» мукофоти, 1988, 1989), «Тошкентга саёҳат» (Ҳамза), «От йиғлаган юмонда» (Т. Мурод), «Уфқ» (С. Ахмад), «Боз масхарабоз» (О. Салимов), «Соҳибқирон» (А. Орипов), «Турна патлари» (Дзуиндзи Киносито), «Икки чуъжиза» (К. Гоцци), «Дала сайли» («Пикник», Ф. Араббал), «Учар табиб» (Мольер) каби спектаклларни саҳнашштирган. Унинг спектакллари халқчиллиги, миллийлиги, анъаналарни янгича, замонавий қарашларга мос :фода воситаларида уйғунлаштирилиги билан ажралиб туради. Ҳамза номини Ўзбекистон Давлат мукофоти лареати (1990).