САЛИМОВ

САЛИМОВ Зокиржон (1940.31.12, Ўш) — кимёгар олим, Ўзбекистон ФА акад. (1987), Техника фанлари д-ри (1976), проф. (1979). Тошкент политехника ин-тини тугатгач (1962), аспирант (1964 — 67), катта ўқитувчи (1967—70), доцент (197077), проф. (197780), кафедра мудири (1980—85). Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари (1985—87), Ўзбекистон ФА вицепрезиденти (1987—90), Киме ин-ти (ҳоз. — Умумий ва ноорганик кимё инти) директори (1990 й. дан). Айни вақтда лаб. мудири (1989 й. дан). Асосий илмий ишлари кимёвий технологиянинг гидродинамик, иссиклик ва моддалар алмашинуви, каталитик жараёнларни турли омиллар таъсирида жадаллаш тириш назарияси ва амалиётига оид. Салимов раҳбарлигида юқори самарали мавҳум қайнаш қатламли чанг ушлагичлар, пневмотранспорт ва сепарацион қурилмалар ихтиро қилинган, табиий ёғ кислоталарини ректификация йўли б-н ажратиш ва пластинкали иссикдик алмашиниш қурилмалари юзасини тозалаш усуллари ишлаб чиқилган.

Ас: Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари [2 ж. ли], Т., 1994, 1995; Полифункциональные катализаторы и гидрогенизационные процессы нефтепереработки, (в соавторстве) Т., 2000.

Loading...