САЛИМОВА Равиля Наджимовна

САЛИМОВА Равиля Наджимовна (1941.8.9, Шўрчи тумани) — баскетболчи, 3 карра жаҳон чемпиони (1964—67). Хизмат кўрсатган спорт устаси (1964), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи. Ўзбекистон жисмоний тарбия интини тугатган (1965). 1959—71 й. ларда баскетбол бўйича СССР терма жамоаси ва Ўзбекистон мастерлар жамоаси ўйинчиси, «Меҳнат» жамоасининг сардори. 6 марта Европа чемпиони, 4 марта жаҳон универсиадасининг ғолиби (1960—68). 1971—87 й. ларда баскетбол бўйича спорт устози. Тошкент ш. касаба уюшмалари қарамоғидаги Равиля Салимова номидаги баскетбол бўйича махсус болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори (1987 й. дан).