САЛЖУҚИЙЛАР

САЛЖУҚИЙЛАР — Хуросон, Яқин ва Ўрта Шарқ, Кичик Осиё, қисман Мовароуннаҳрдаги бир неча давлатларда ҳукмронлик қилган туркий сулола (1038—1308). Сулола номи чорвадор туркий қавм — ўғузлар бошлиғи Салжуфек ибн Дўкак номидан олинган. Сулолага Салжуқнинг невараси султон Тўғрулбек асос солган.

Сирдарёнинг қуйи оқими — Жанд ш. атрофлари (ҳоз. Навоий вилояти ҳудуди) да яшаган ўғузлар Салжуқ бошчилигидз ислом динини қабул қилишган (992). Салжуқнинг вафотидан сўнг улар Нурота атрофларида жойлашган. Маҳмуд Ғазнавип Амударёдан ўтиб, Бухорога бораётганда салжуқларнинг йўлбошчиси амир Арслон (Исроил)ни чакириб, уларга Бухородан Хуросонга кўчишни буюрган (1025). Тарихчи Жузжонийнкт ёзишича, 4000 ўтовли салжуқлар Йағмур, Буғ, Кўктош, Қизил, Мансур, Анас ўғли каби амирлар бошчилигида Амударёдан ўтиб, Хуросоннинг Сарахс, Обивард, Фарова, Нисо, Данданакон каби турли мавзеларида қўним топганлар. Қорахонийлар б-н ғазнавийлар ўртасидаги курашдан фойдаланган Салжуқийлар ҳарбий кучларини бирлаштириб, астасекин Хуросонни эгаллаб, Салжуқийлар давлапишш барпо этганлар. Кейинчалик бу давлат жаҳондаги энг қудратли салтанатлардан бирига айланган. Сулола вакиллари (ҳукмдорлари) султон деб аталган ва улар қуйидагилардан иборат.

Хуросондаги С (1038—1157): Тўғрулбек (1038—63), Алп Арслон (1063 — 72), Маликшоҳ (1072—92), Маҳмуд (109294), Барқиёруқ (10941104), Маликшоҳ II (1104—05), Ғиёсиддин Муҳаммад (1105—18), Санжар (1118— 57); Кермондаги С (10411187): Кавурбек (1041—73), Кермоншоҳ (1073), Хусайн (1073—74), Султоншоҳ I (107485), Туроншоҳ I (108597), Эроншоҳ (1097—1101), Арслоншоҳ 1 (110141), Муҳаммадшоҳ1 (114156), Тўғрулшоҳ (1156—67), Баҳромшоҳ (1167—68), Арслоншоҳ II (1168), Туроншоҳ II (1168—74), Муҳаммадшоҳ II (117487), Муборак (1187); Шом (Сурия)даги С (1074 — 1117): Тутуш (107495), Ридван (Ҳалабда; 1095— 1113); Дукак (Дамашқда; 1095—1104), Алп Арслон Архас (Ҳалабда; 1113—14), Султоншоҳ (1114—17); Ироқдаги Салжуқийлар (1118—94): Махмуд (111831), Довуд (113132), Тўғрул I (113233), Масъуд (113352), Маликшоҳ (115253), Муҳаммад (115359), Сулаймоншоҳ (1159—61), Арслоншоҳ (116177), Тўғрул II (117794); Кўния (Анатолия ёхуд Рум)даги С (1077—1308): Сулаймон 1 (1077 — 86), Қилич Арслон I (10861107), Маликшоҳ I (110716), Масъуд I (1116—56), Қилич Арслон II (115688); Маликшоҳ II (118892), Кайхусрав I (11921200; 120510), Сулаймон II (1200—04), Қилич Арслон III (120405), Кайковус I (121019), Алоуддин Кайқубод (1219—36), Кайхусрав II (123645), Кайковус II (124547), Қилич Арслон IV (125765), Кайхусрав III (126583), Масъуд II (128396), Кайқубод HI (1296—1307), Масъуд III (1307—08) ва б. сулолалар.

Манба: РашидадД и н , Сборник летописей, М. Л., 1952.

Ад.: Босворт К. Э., Мусульманские династии, М., 1971; Стэнли Л э нПуль, Мусульманские династии, М. — Т. — Бишкек, 1996.

Loading...