САЛЛА

САЛЛА (форс. — тугун) — мусулмон эркакларнинг бош кийими. Сидирға (оқ, яшил, кулранг ва б.) мато (асосан, дока) дан тайёрланади, эни 0,5 м, уз. 1,5 — 3 м дан 7 м гача ўлчамда бўлади. Саллани дўппи, кулоҳ, телпак устидан, айрим жойлар (Ҳиндистон, Покистон ва б.)да бош кийимсиз яланг бошга ўралади. Шоҳ, вазир, амалдорларнинг унвони ва лавозимига қараб Саллага қимматбаҳо тошлар (гавҳар, ёқут ва б.), укпар ҳам тақилган. Салланинг ўрамлар сони ва ўралиш усули, матоси линий мазҳабларни ҳамда кишиларнинг ижтимоий мансублигини билдирган (мас, сайд, ҳожилар яшил рангли Салла ураган).