САЛЛАГУЛ

САЛЛАГУЛ, пион (Paeonia) — саллагулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар, баъзан чала бута ва буталар туркуми, экма гул. Европа, Евросиё ва Шим. Америкада 40 га яқин, Ўзбекистонда 2 тури маълум. Ўтсимон хитой ёки сутранг Саллагул (P. lactifl ora, P. chinensis), доривор Саллагул (P. offi cinalis) ва б. турларига мансуб жуда кўп навлари экилади. Илдизи кучли ривожланган, йўғон. Новдалари тик, 30—120 см, кўпинча шохланмаган. Барги кетма-кет жойлашган, яшил ёки кўкимтир, кузда қизғиш ёки тўқ бинафша ранг. Гули йирик (диаметри 20 см гача), якка, оқ, сарғиш, пушти, қизил, кўп чилиги хушбуй. Асосан, авг. охири — сент. бошларида илдизини булиш нули билан экилади. Янги экилган усимлик экилганидан кейин 2—3-йили май—июнда гуллайди. Ҳовли ва дала боғларда ўстирилади. Бутасимон турларидан ярим бута С (P. suffruticosa) экилади, ўтсимон Саллагул турлари илдизларига пайвандлаш, пархиш қилиш, қаламчаси ва уруғидан кўпайтирилади. Апр. —июнда гуллайди.