САЛМАНАСАР — Оссурияда ҳукмронлик қилган шоҳлар номи.
Салманасар — шоҳ (анъанавий санага кўра, мил. ав. тахм. 1280—60). Митанни давлатига қарши отаси Ададнирари I томонидан бошланган урушни давом этгирган. Митанни қўшинлари ва кўмакчи хетт ва оромий отрядларини тормор қилиб, амалда Митаннини йўқ қилган. Салманасар қўшинларини Кархемишга юриши хеттлар ва Мисрга хавф туғдирган. Бу Хетт подшоси Хаттусили III ва Миср фиръавни Рамсес II ўртасида сулҳ тузилишини, шунингдек, ХеггБобил иттифоқини қайтадан тикланишини тезлаштирган. Шим. да Салманасар Урарту қабилалари уюшмасини мағлубиятга учратган.
С III — шоҳ (мил. ав. 859—825 ёхуд 824). Ашшурнасирпал II (Ашшурнацирапал)нинг ўғли ва вориси. БитАдини подшолигини (Фрот дарёсини ўрта оқими бўйлари) тобе этган ва Шим. Суриядаги бир қатор давлатларга ўлпон тўлаш мажбуриятини юклаган. Салманасарнинг Дамашқ подшолигини эгаллаш учун қилган ҳаракати зое кетган. С. III Финикиянинг савдо шаҳарлари ва Исроил подшолигидан ўлпон олиб турган. Шарқда Мидия ва Урартуга қарши талончилик юришлари қилган.
С V — шоҳ (мил. ав. 727—722). Тиглатпаласар III нинг ўғли ва вориси. Айни вақтда Бобил подшоси (Улулай номи б-н) бўлган. Тир ва Исроил подшолигига қарши ҳарбий юришлар қилган. Муқаддас ибодатхоналар жойлашган шаҳарларнинг (Ашшур, Сиппар, Ниппур ва Бобил) даҳлсизлигини бекор қилган, улар зиммасига солиқ тўлаш ва турли мажбуриятларни юклаган. 722 й. Самария қамали чоғида тахтдан ағдарилган.