САЛМОН ал-ФОРИСИЙ, Абу Абдуллоҳ Салмон алФорисий (?, Исфаҳон — 658) — саҳоба; Муҳаммад (сав)нинг мавлоларидан. Отаси мажусий динида бўлгани учун ундан кетиб қолган. Аввал насроний динига кириб, бир неча вақтдан кейин Мадинага бориб, ислом динини қабул қилган. 627 й. даги Хандақ жангиря айнан С алФ. Муҳаммад (сав) га Мадина ш. атрофида хандақ казишни ва унга камончиларни жойлаштиришни маслаҳат берган. Арабистонда илгари кўрилмаган бу янги тактик усул маккаликлар ҳарбий кучининг асосий зарбдор қисмини ташкил этган бадавийлар отлиқ қўшинининг жанговарлик имкониятларини анча пасайтирган. Бу кутилмаган ҳол бўлиб, уларни саросимага солган, натижада мусулмон қўшини зафар қозонган. Салмон ал-форисий алФ. тасаввуфттт асосчиларидан бири ҳисобланади. Шиалар С алФ. ни Ллининг содиқ сафдоши сифатида жуда қадрлайдилар. Салмон ал-форисий алФ. Мадоин ш. (Ироқ) га ҳоким бўлганда, бўйра тўқиб, сотиб, ўз меҳнати эвазига тирикчилик ўтказган; маошини эса муҳтожларга тарқатган. Кўплаб ҳадислар ривоят қилган.