САЛОҲИДДИНОВ Маҳмуд Салоҳиддинович (1933.23.11, Наманган ш.) — математик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1974), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984), физикамат, фанлари д-ри (1967), проф. (1969). Урта Осиё ун-тининг физикаматематика фтини тугатган (1955), шу ун-тда аспирант (1955 — 58) ва математик анализ кафедрасида ўқитувчи (1958 — 59), дифференциал тенгламалар кафедраси мудири (1980—86, 1993—96). Ўзбекистон ФА Математика ин-тида илмий ходим, бўлим мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1959—67), директори (1959—85), Ўзбекистон ФА вицепрезиденти (1984—85), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1985 — 88), Ўзбекистон ФА президенти (1988— 94). Ўзбекистон ФА физикаматематика фанлари бўлими раиси (1994—97). Ўзбекистон ФА Математика ин-тида бўлим мудири (1974 й. дан), УзМУ проф. (2000 й. дан).
Илмий ишлари чизиқли бўлмаган хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар тизими учун Коши масаласитл ҳал қилишга, чегарада бузиладиган дифференциал тенгламалар учун қўйилган чегаравий масалалар назариясига, назарий ва ама,ий аҳамиятга эга бўлган аралаш ҳамда аралашқўшма типли тенгламалар назариясига оид. Салоҳиддинов аралашқўшма типли дифференциал тенгламалар назариясини ривожлантириб, уларнинг тўла тадрижи ва каноник кўринишларини топган, ҳар бир хрл учун бир қанча янги масалалар қўйиб текширган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974).
Ас: Комплекс ўзгарувчининг функциялари назарияси, Т., 1970 (ҳамкорликда); Уравнения смешанносоставного типа, Т., 1974; Математик физика тенгламалари, Т., 2002.