САЛОҲУДДИН ал-АЙЮБИЙ, Салоҳиддин, Юсуф ибн Айюб (1138 — 1193.4.3, Дамашқ) — Миср ҳукмдори (1171 й. дан), айюбийлар сулоласи асосчиси. Курд қавмидан. Сурия султони Нуриддиннинг салибчилар билан муваффақиятли курашган лашкарбошиларидан бири Айюб ибн Шодининг ўғли. 1164—69 й. ларда Мисрга қилинган ҳарбий юришларда қатнашган. 1169 й. Миср вазири этиб, 1171 й. фотимийлар сулоласининг сўнгги халифаси вафотидан сўнг эса Мисрдаги ҳокимиятни эгаллаб олиб аббосийлар ҳомийлигини тан олган ва улардан султон унвонини олган (1174). Нуриддин вафотидан кейин 1174—86 й. ларда унинг Суриядаги ер-мулкларини ва Ироқдаги айрим майда ҳокимларга тегишли ерларни тобе эттирган. 1187 й. 3—4 июлда С. Ал-А. қўшини салибчиларни Хиттин яқини (Фаластин)да тормор қилган, 1187 й. 2 окт. да Қуддусни эгаллаган, сўнгра салибчиларни Сурия ва Фаластиннинг катта қисмидан қувиб чиқарган. Салоҳуддин ал-айюбий алА. нинг ички сиёсати ҳарбий лен тизими (қ. Иқто) ни ривожланганлиги, соликларни бирмунча камайтирилиши, сунна мазҳаби таълимотининг мустаҳкамланиши билан аввалги ҳукмдорлардан фарқланади.