САЛОМ

САЛОМ (араб. — сулҳ, дўстлик, омонлик) — 1) кишиларнинг кўришганда бирбирлари билан ўзаро сўрашиш ифодаси. Жаҳондаги кўпгина халқларда Салом сўз орқали бажарилади. Ҳар қандай одамга мурожаат ёки муомала қилишдан олдин Салом бериш ва алик олиш инсоний фазилатдир (қ. Ассалому алайкум);

2) хонамирлар билан учрашув (аудиенция) ҳам Салом деб аталган. Амир, хонларнинг кабулхонаси саломхона деб аталиб, унинг хизматчиси салом оғаси деб юритилган;

3) келин куёв хонадонига келгандан кейинги биринчи кун эрталаб уни куёв ота-оналарига ва якин кариндошларига таъзимга олиб чикиш маросими ёки умуман келинчак таъзими (қ. Келин салом).