САЛОНИКИ

САЛОНИКИ, Фессалоники — Грециядаги шаҳар, Эгей денгизининг Термаикос қўлтиғи соҳилидаги йирик порт (йилига 10 млн. т юк ортибтуширилади), Болқон я. о. давлатлари учун транзит порт. Салоники номи (вилоят)нинг маъмурий маркази. Аҳолиси 378 минг киши, шаҳар атрофи билан 749 минг. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Иқтисодий аҳамияти бўйича мамлакатда Афина ш. дан кейин 2ўринда. Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси, металлсозлик, машинасозлик (хусусан, кемасозлик ва кема таъмирлаш), тўқимачилик, озиқ-овқат, кўнпойабзал, целлюлозақоғоз саноати корхоналари мавжуд. Салоникида ҳар йили кузда халқаро ярмарка ўтказилади. ун-т, археология музейи бор.

Салоникига мил. ав. 315 й. да Македония шоҳи Кассандр томонидан асос солинган.

Мил. ав. 148 й. да римликлар қўл остига ўтди. Византия даврида аҳамияти бўйича Константинополдан кейин 2ўринда турган. 1430 й. дан Усмонли турклар салтанати тасарруфига ўтган, 1912—13 й. лардаги Болқон урушидан кейин Греция таркибида. Меъморий ёдгорликлардан қад. Рим сарой ансамбллари, қалъа деворлари ва миноралар, қаср (14-а.), черков (4-а.) сақланган.

Loading...