САЛОР

САЛОРТошкент вилоятидаги канал. Қибрай тумани ҳудудида Бўзсув каналидан сув олади. Салорнинг бош қисми Салор ГЭС нинг қуйи чиқариш ўзанида жойлашган. Тошкент ш. худудидан ўтади. Зангиота туманининг жан. дан ўтиб, Янгийўл туманида тугайди. Умумий уз. 60 км. Каналнинг кенглиги 10 — 15 м, чуқ. 1—2 м. Бош сув олиш иншооти 20 м3/сек сув ўтказишга мўлжалланган. Каналдан Дам ва Полвон каналлари сув олади. Тошкент ш. нинг бир нечта саноат корхоналари, жумладан, Тошкент иссиқлик электр марказининг сув таъминоати учун фойдаланилади. Салор қадимда Бўзсувнинг чап сохилидан, ҳозирги Салор ГЭС нинг қуйироғидан қазилган. Салорга Бўржар, Қорасув оқовалари ҳам келиб қўшилган. Натижада Салорнинг суви бирмунча кўпайиб, ундан Куркулдак ва Ниёзбоши ариқлари чиқарилган. С, Куркулдак ва Ниёзбоши бўйларида мил. ав. 1минг йиллик ўрталари ва мил. ав. 1асрларда вужудга келган қад. деҳқончилик маданияти ёдгорликлари куп учрайди. Бу даврда Салор ва унинг шохобчалари бўйларида турли истеҳкомлар (Қовунчитепа, Куйгантепа, Ниёзбоштепа ва б.) пайдо бўлган. 4 — 11асрларда Салор бўйида Мингўрик, Тошкентнинг қадимий маркази — Бинкат, шунингдек, Данфи ганкет, Шутуркент ва б. шаҳарлар ву жудга келган. 11 — 12-а. ларда Салор бирмунча кенгайтирилган, суви кўпайган; лекин 13-а. да мўғуллар ҳужумидан кейин қаровсиз қолган. Кейинчалик (19-а.) канал ўзани янгидан қазилган.

Сўнгги йилларда канал ўзанининг аксарияти таъмирланиб, айрим кисмлари қайта қурилмоқда. Каналнинг Тошкент ш. да Пушкин кўчаси билан темир йўл бекати кўпригигача бўлган қисми тўлиқ қайта таъмирланди, ободонлаштирилди ва истироҳат боғлари ташкил этидди. Каналнинг сув ўтказиш қобилиятини ошириш (50 м3/с гача етказиш), ўзанини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Салор суви билан Зангиота ва Янгийўл туманларида 3,5 минг га ер суғорилади.

Зиёмиддин Артукметов, Баҳодир Солиев.