САЛОРЛАР

САЛОРЛАР, солурлар (ўзларини салир деб атайдилар) — Хитойдаги туркий халқ. Асосан, Цинхай вилоятининг Сюнхуа нохиясида яшайдилар (90 минг киши, 1990й. лар ўрталари). Салор тилидл сўзлашади. Диндорлари — мусулмон суннийлар. Хитой йилномаларида Салорлар 14-а. дан тилга олинган. В. В. Бартольд С. нинг Туркманистонда яшайдиган туркманлар (ўғузлар) таркибида бўлган салор (салир) қабиласи билан тарихан боғликлигини исботлаб берди. Абултзий Баҳодирхоннинг ёзишича, Ўғузхоннинг ўғли Тоғхоннинг 4 ўғли бўлиб, каттасининг исми Салур эди. Ҳозир ХХРда яшайдиган Салорларнинг ҳаётида туркистонликлар, айниқса, ўзбеклар урфодати сақланиб қолган. Мас, улар уйларининг атрофини, кўчаларини ва ҳовлиларини мевали дарахтлар экиб боғга айлантиришади, уйжой қуришда тўсинларни безатишади, ҳовлига қаратилган катта айвон барпо этишади, маҳаллаларда масжид солишга алоҳида эътибор беришади. Биргина Сюнхуа ноҳиясида каттакичик 79 та масжид мавжуд. Рўза ва Қурбон ҳайитларини катта тантана билан ўтказишади. Хитой халқи билан яқин яшашига қарамай ислом бўйича ҳаром ва макруқ деб кўрсатилган нарсалар ейилмайди. Эркаклар оқ ёки қора дўппи киядилар. Ёш йигитлар оқ кўйлак, унинг устидан нимча кийишади, белларига қизил белбоғ боғлашади. Катта ёшдагилар тўн кийишади. Қизлари қизил кўйлак, унинг устидан қора нимча, дўппи кийишади, қулоғига бир неча ҳалқадан иборат бўлган зирак тақади. Ёш аёллар яшил, ўрта ёшдагилар қора, катта ёшликлар оқ рангли рўмол ўрайдилар. Никоҳва мотам маросимлари ўзбек ва уйғурларга ўхшайди. Сўнгги йилларда С ҳаётида, айниқса, кийинишида анча ўзгаришлар пайдо бўлган бўлсада, миллийлик қаттиқ сақланиб қолган.

С қадимдан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган. Савдогарлик, боғбонлик, олтин қазиш каби касблар улар ҳаётида катта ўрин тутади. Кўп оилалар ҳунармандчилик билан шуғулланади. 1954 й. 24 фев. дан ўз мухторият уездига эга.

Loading...