САЛЬПИНГИТ

САЛЬПИНГИТ (юн. salpinx най) бачадон (Фаллопий) найининг яллиғланиши; одатда, тухумдоннинг яллиғланиши (оофорит) билан бирга кечади. Найга сўзак, сил инфекцияси ва б. микроблар тушиши натижасида рўй беради. Инфекция кўпинча бачадондан ёки қон ва лимфа орқали киради. Дастлаб бачадон найининг шиллиқ қаватлари, кейинчалик бошқа қаватлари ҳам яллиғланади. Бачадон найи беркилиб қолиши ёки чандикланиши мумкин. Сальпингит кўпинча бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бепуштликка сабаб бўлади. Касаллик, одатда, ўткир ва сурункали кечади. Яллиғланиш бачадон ортиғига қам ўтиши мумкин (сальпингоофорит ёки аднексит). Беморни мутахассис врач даволайди. Касаллик сурункали кечган ҳолларда совқотишдан сақланиш керак.