САЛВАДОР

САЛВАДОР, Баия — Бразилиянинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар, ТодузусСантус қўлтиғи соҳилида. Баия провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,4 млн. киши (2000). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Атлантика океани сохилидаги порт (четга какао, кофе, тамаки, шакарканд, техник олмос ва б. чикарилади). Киме, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнпойабзал, ёғочсозлик, цемент саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар яқинидан техник олмос, нефть ва газ қазиб олинади. Сдан шимолроқда нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси, қора металлургия, машинасозлик саноати корхоналари ишлаб турибди. 2 ун-т, бадиий ва б. музейлар бор. Шаҳарга 1549 й. да асос солинган ва 1763 й. гача Бразилия пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликлардан 16—18-а. ларга оид сарой, собор ва монастирлар сақланган.

Loading...