САЛЬВИНИЯ

САЛЬВИНИЯ (Salvinia) — қирққулоқдошлар оиласига мансуб сув ўсимликлари туркуми. Бир ёки кўп йиллик ўсимлик, илдизи йўқ, барги 3 тадан бўлиб, 2 таси сув бетида қалқиб, 3си ингичкалашиб, бўлиниб сувга ботиб туради. Спорокарпийсида микро ва макроспорангийлари бўлади. 10 тагача тури, асосан, Америка ва Африканинг тропик иқлимли ерларида тарқалган. Россия Европа қисмининг жанубидаги чучук сувларда сузувчи Сальвиния усади.