САМАРА

САМАРА (1936—91 й. ларда Куйбишев) — РФдаги шаҳар, Самара вилояти маркази. Волга дарёсининг чап соҳилидаги порт, Вол гага Самара дарёси қуйилган жойда. Т. й. тугуни. Аҳолиси 1160,3 минг киши (1998). Машинасозлик ва металлсозлик (авиакосмик техника, нефть саноати жиҳозлари, моторсозлик, радиоэлектроника, приборсозлик ва б. ; подшипник, автотрактор электр жиҳозлари, электротехника ва б. и. ч.); нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси, кимё, металлургия, озиқ-овқат (гўшт ва ёғ ктлари, «Россия» шоколад ф-каси, пиво з-ди ва б.), енгил саноатлари мавжуд. ГЭС ва иссиклик электр ст-ялари ишлаб турибди. Метрополитен (1987 й. дан), 10 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т), 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), 5 музей (шу жумладан, ўлкашунослик ва бадиий музейлар) бор.

Шаҳар 1586 й. да шарқ ва жан. га тобора кенгайиб бораётган Россиянинг чегара истеҳкоми сифатида бунёд этилган. 19-а. да дон ҳамда чўчқа ёғи, жун, тери савдосининг йирик маркази. 1851 й. дан Самара губерняси, 1928—29 й. ларда Ўрта Волга вилояти, 1929—35 й. ларда Ўрта Волга ўлкаси маркази.

Loading...