САМАРА ВИЛОЯТИ

САМАРА ВИЛОЯТИ — РФдаги вилоят. Россия Европа қисмининг жан. шарқида жойлашган. Волга бўйи федерал округига киради. 1928 й. 14 майда (Ўрта Волга вилояти сифатида) ташкил қилинган. 1929 й. дан Ўрта Волга ўлкаси, 1935 й. дан Куйбишев ўлкаси, 1936 й. дан 1991 й. гача Куйбишев вилояти деб аталган. Майд. 53,6 минг км2. Ахолией 3239,8 минг киши (2002), асосан, руслар, шунингдек, чуваш, татар, мордва, украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси — 80,6%. Маркази — Самара ш. Бошқа йирик шаҳарлари: Тольятти, Сизрань, Новокуйбишевск. Таркибида 27 маъмурий туман, 11 шаҳар, 23 шаҳарча бор.

Вилоят Шарқий Европа текислигининг жан. шарқида, Волга дарёсининг ўрта оқимида, ўрмонли дашт ва дашт зоналари чегарасида жойлашган. Волга дарёси икки (ўнг ва чап соҳили) қисмга бўлиб туради. Ўнг соҳил қисмида Волга бўйи қирлари (энг баланд жойи 370 м) бор. Чап соҳили ҳам пастбаланд. Фойдали қазилмалари: нефть, табиий газ, битум, ёнувчи сланец, соф олтингугурт, гипс, оҳактош. Иқлими континентал қуруқ. Янв. нинг ўртача т-раси —14°, июлники 20°—22°. Йиллик ёғин 300—400 мм. Вегетация даври 180 кун. Асосий дарёси — Волга. Ирмоклари: Уса, Сизрань, Катта Черемшан, Сок, Самара, Чагра, Катта Иргиз ва б. Куйбишев ва Саратов сув омборлари бор. Св. худудининг 12% ўрмон. Тупроклари: тўқ сур тусли тупроқ, қоратупроқ, каштан, подзоллашган тупроклар. Вилоятда бўри, тулки, лось, қобон, олмахон, қуён, бўрсиқ, кемирувчилар, сув каламуши ва б. ; қушлардан — қур, чил каклик, каркур учрайди. Даре, кул ва б. сув ҳавзаларида балиқтури кўп. Самара вилояти ҳудудида Самарская Лука миллий боғи, Жигули қўриқхонаси бор. Йирик иссиклик электр станциялари, ГЭСлар мавжуд. Етакчи саноат тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик (енгил автомобиллар — Волга автомобиль з-ди; самолётлар — «Авиакор»; станоклар — Ўрта Волга станоксозлик з-ди, «Солитон» корхонаси; қ. х. машиналари — Сизрань қ. х. машинасозлик з-ди; цемент саноати учун жиҳозлар — «Волгоцеммаш» и. ч. бирлашмаси, кончилик ва энергетика саноатлари учун жиҳозлар — «Тяжмаш» корхонаси, нефть қазиб олиш учун жиҳозлар — Самара долото з-ди; трансформатор подстанциялари — «Электрошчит» з-ди; подшипниклар — «Шар» ва б. корхоналар). Нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси ва кимё саноатлари (Самара, Новокуйбишевск ва Сизрань нефтни к,айта ишлаш з-длари); синтетик спирт, фенол, ацетон и. ч. — «Синтезспирт» з-ди; «Синтезкаучук» и. ч. бирлашмаси; минерал ўғитлар и. ч. — «Куйбишевазот», «Тольяттиазот», «Куйбишевфосфор» и. ч. бирлашмалари, кимё ўғитлари з-ди; «Углерод» корхонаси — синтетик смолалар; «Пластик» корхонаси — полимер плёнкалар, курилиш материаллари (цемент, асбоцемент қувурлари, шифер ва б.), озик,овқат (ун, гўшт, сут, ёғмой корхоналари), енгил саноатлари ривожланган.

ҚХ ғаллачиликчорвачиликка ихтисослашган. Тариқ, кузги жавдар, арпа, гречиха, қанд лавлаги, дуккаклилар экилади. Асосий техника экини — кунгабоқар. Картошка, сабзавот, ем-хашак экинлари ҳам етиштирилади. Мевазорлар бор. Асаларичилик ривожланган. Чорвачилик гўштсут ва гўштжунга ихтисослашган. Корамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Волгада кемалар катнайди. Автойўллар уз. 7227 км, т. й. лар узунлиги 1388 км. Берёза қишлоғида «Курумоч» халқаро аэропорти бор. 11 олий ўқув юрти, 8 музей, 5 театр, цирк, филармония, Сергиев Минерал Сувлари курорти мавжуд.