САМАРИНДА

САМАРИНДА — Индонезиядаги шаҳар. Шарқий Калимантан провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 537 минг кишидан зиёд (1990й. лар охири). Калимантан о. нинг шарқий қисмидаги порт. Нефть ва кўмир қазиб олинади. Четга кумир, нефть, ёғоч, каучук экспорт қилинади. Ёғочсозлик корхоналари, кема верфи, ун-т бор.