САМАРИЯ

«САМАРИЯ»Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг Самарқанд ш. тарихига оид асари. «Самария» 11 боб, муқаддима ва хотимадан иборат бўлиб, Самарқанднинг бунёд этилиш тарихи, шаҳарнинг Самарқанд деб аталиш сабаблари, географик ҳолати, обҳавоси ва 19-а. нинкЗчорагига қадар сақланиб қолган осорй атиқалари, шунингдек, маежид ва мадрасалар, кўшклар ва мозорлар ҳақида маълумот беради. Бундан ташқари, асарда машҳур тарихий шахслар, исломнинг кўзга кўринган намояндалари ва уларнинг ҳаётигаоид ахборотлар ҳам кўп. Асар ўтган асрнинг сўнгги чорагида В. Л. Вяткин томонидан 1марта рус тилига таржима қилиниб, 1898 й. да Самарқандда чоп қилинган. Н. И. Веселовский томонидан асарнинг кўҳна қўлёзма нусхалари асосида 1904 й. Санкт-Петербургда форс-тожикча танқидий матни босилган. Веселовский «Самария»нинг мазкур нашрига К. П. Кауфман амри билан Нуриддин Басир (Қутби чаҳордаҳўм номи билан машҳур бўлган, 1878 й. нинг авг. ойида портлатиб юборилган) мозорининг расми ва лойиҳасини ҳамда мозорга вақф қилинган ерсув ва мулк ҳақидаги вақфномани илова килган. Асар 1921 й. форсчадан ўзбек тилига Абдулмўмин Сатторий томонидан таржима килинган. 1925 й. С. Айний тахрири билан нашрга тайёрланганича қолиб кетган. 1991 й. «Самария»нинг шу нусхаси (нашрга тайёрловчилар Б. Аҳмедов, А. Жувонмардиев) ўзбек тилида Тошкентда нашр этилган. Қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Беруний номидаги шарқшунослик ин-тида сақланмоқда. (инв. №600).

Ад.: Абу Тоҳирхожа, Самария, Т., 1991.